Nazmiya — Махфийлик сиёсати
Кучга кирган сана: 26 октябр 2026
1. Қисқача
Nazmiya ҳисоб очишни талаб қилмайди, маълумотларни серверга юбормайди, реклама ва аналитика ишлатмайди. Сиз киритган ҳамма нарса фақат қурилмангизда сақланади.
2. Қандай маълумот сақланади
Иловадан фойдаланганда сиз қуйидагиларни киритасиз:
- боланинг исми, дарслари ва бажарилиш тарихи;
- дори курслари, дозалар, қабул вақтлари ва ҳолатлари;
- қайдлар, расмлар, файллар ва кутубхона материаллари;
- мақсадлар, одатлар, таймер ва юлдузчалар;
- илова созламалари.
Бу маълумотлар қурилманинг иловага ажратилган ҳимояланган жойида сақланади. Биз уларни кўрмаймиз ва уларга кира олмаймиз.
3. Рухсатлар
- Камера — қайдга расм олиш ёки дори қутисидаги номни ўқиш учун, фақат сиз шу амални танлаганда. Номни ўқиш қурилманинг ўзида бажарилади, расм ҳеч қаерга юборилмайди.
- Расм ва файллар — фақат тизим ойнасида ўзингиз танлаганларингиз қўшилади.
- Билдиришномалар — дарс, дори ва одат эслатмалари қурилманинг ўзида режалаштирилади.
Рухсат бермасангиз ҳам илованинг қолган қисмлари ишлайверади.
4. Нусха ва ҳисобот
Паролли нусха (.nazbak) ва PDF ҳисоботни фақат сиз яратасиз. Уни қаерга сақлаш ёки кимга юборишни ҳам ўзингиз танлайсиз. Нусха сиз қўйган пароль билан шифрланади, паролни биз билмаймиз ва тиклай олмаймиз.
5. Учинчи томонлар
Илова ичида учинчи томон хизматлари, реклама ёки кузатув воситалари йўқ. «Биз билан алоқа» тугмаси Telegram'ни очади. Ундан кейин Telegram'нинг ўз махфийлик сиёсати амал қилади.
6. Болалар ҳақидаги маълумот
Илова ота-оналар учун мўлжалланган. Боланинг маълумотларини ота-она киритади, улар қурилмадан ташқарига чиқмайди.
7. Тизим нусхаси
Телефонингизда iCloud ёки компьютерга нусха олиш ёқилган бўлса, Apple илова маълумотларини шу нусхага қўшиши мумкин. Буни iOS созламаларида ўзингиз бошқарасиз.
8. Маълумотни ўчириш
Ёзувларни илованинг ўзида ўчиришингиз мумкин. Иловани ўчирсангиз, ундаги ҳамма маълумот қурилмадан ўчади.
9. Тиббий огоҳлантириш
Nazmiya дори тартибини аниқламайди ва тавсия бермайди. Ҳамма маълумотни ота-она киритади ва текширади.
10. Ўзгаришлар
Сиёсат ўзгарса, янги матн шу саҳифада янги сана билан эълон қилинади.
11. Алоқа
Telegram: @saadprojects